СОҒЛОМ АЁЛЛАР ҚИН МИКРОБИОЦЕНОЗИГА КОНТРАЦЕПЦИЯ ВОСИТАЛАРИНИНГ ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ НАТИЖАЛАРИ
PDF (English)

Ключевые слова

туғиш йўллари меъёрий микрофлораси; контрацепция; нормоценоз; қин дисбиози.

Аннотация

Тадқиқот мақсади туғиш ёшидаги соғлом аёллар томонидан турли контрацепция воситаларидан фойдаланиш динамикасида уларнинг қин микробиоценозига таъсирини ўрганиш бўлди. Аниқланишича, соғлом аёлларда асосан нисбий ва шартли нормоценоз аниқланиб, қин дисбиози аниқланиш фоизи нисбатан кам бўлган. Контрацепция
воситаларидан 12 ой давомида фойдаланиш нормоценоз аниқланиши фоизининг камайиши ҳисобига генитал йўл дисбиози аниқланиш фоизининг ошишига сабаб бўлган. Контрацепция
воситаларидан фойдаланадиган аёллар генитал йўли микробиологик мониторингини ҳар 12 ойда “Фемoфлор-16” тўпламидан фойдаланган ҳолда ўтказиш тавсия этилган.

PDF (English)