БИРЛАМЧИ ОЧИҚ БУРЧАКЛИ ГЛАУКОМАДА КОМПЛЕКС ДАВО СИФАТИДА ЦИТИКОЛИННИ ҚЎЛЛАШ
PDF (English)

Ключевые слова

Бирламчи очиқ бурчакли глаукома; глаукомали оптик нейропатия; тўр парда ганглиоз ҳужайралари; тўр парда нерв тўқимаси апоптози; ноотроп цитиколин препарати.

Аннотация

Ушбу мақола бирламчи очиқ бурчакли глаукома (БОБГ) — мультифакториал дегенератив касаллик хақида бўлиб, бевосита тўр парда нерв тўқимасини ҳамда кўрув нервини зарарланиши туфайли ганглионар ҳужайраларни шикастланишига олиб келади. Бирламчи очиқ бурчакли глаукомада комлекс даво сифатида антиоксидант ва мембраностабиллаштирадиган хусусиятга эга препаратларни қўллаш мақсадга мувофикдир. Кўплаб чет давлатдаги ҳамкасбларимиз ноотроп хусусиятга эга бўлган цитиколин (CDP — choline) препаратини тўр парда нерв тўқимасига бўлган таъсирини ижобий баҳолашмоқда [7,11,17]. Цитиколин препаратини маҳаллий қўллаганда бевосита тўр парда ганглионоз ҳужайраларига нейропротектив эффект кўрсатади. Париждаги олимлар БОБГда цитиколинни маҳаллий буюрилганда тўр пардалар ҳамда бош мия ҳужайраларининг биоэлектрик реакцияси ошганини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Цитиколин препаратини БОБГда қўллашга доир адабиётлар сони тобора кўпайиб бормоқда.

PDF (English)